Юртимизга кўз-қиш мавсуми кириб келиши билан аҳолининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи янада ортади.
Шу билан бирга фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш муҳим аҳамиятга ҳам эга. Шунга қарамасдан, айрим истеъмолчилар фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли уларнинг қарздорликлари суд қарорларига асосан мажбурий тартибда ундирилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 июлдаги қарорига асосан фойдаланилган электр энергиясидан юзага келган қарздорликларни тўламаган “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жами 4 миллиард 893 миллион 634 минг 266 сўм ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро варақа юзасидан Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлими томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, қарздор жамиятнинг асосий банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилиб, балансидаги 20 та автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилди.
Натижада 4,9 миллиард сўмлик коммунал қарздорлик тўлиғи билан ундирилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.
Украинадаги уруш мавзуси Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.
Россиянинг Каспий денгизи минтақасида қулай жойлашувга эга бўлган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги «Ғарбнинг норозилиги ва қаршиликларига сабаб бўлмоқда».
ЖССТ томонидан ташкил этилган тиббий миссия уни Ғазо секторидан олиб чиқишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган, чунки Исроил ҳарбийлари бу бир ёшли боланинг анклавни тарк этишини тақиқлаган.
Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.
АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.
Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.