Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта лойиҳа директори Илка Старрост "Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар" лойиҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида ўтказилган ушбу учрашувда лойиҳанинг жорий ҳолати ва келгуси режалари кўриб чиқилди.
Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, 2023 йил декабрда Дубайда ўтказилган COP28 доирасида Германия томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 9 миллион евро грант ажратилган.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг халқаро иссиқхона газлари савдосида иштирокини таъминлаш ва Европа Иттифоқининг Трансчегаравий тартибга солиш механизми (CBAM) талабларига мослашувига ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, хусусий секторга ресурсларни тежаш ва барқарор ишлаб чиқариш учун "яшил" технологияларни татбиқ этиш, айланма иқтисодиёт ва "яшил" саноат парклари моделларини жорий қилишда кўмак берилади.
Учрашув якунида томонлар мазкур лойиҳага қўшимча равишда Германиядан 3 миллион евро миқдоридаги грант маблағини ажратиш тўғрисида меморандум имзолади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.
Украинадаги уруш мавзуси Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.
Россиянинг Каспий денгизи минтақасида қулай жойлашувга эга бўлган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги «Ғарбнинг норозилиги ва қаршиликларига сабаб бўлмоқда».
ЖССТ томонидан ташкил этилган тиббий миссия уни Ғазо секторидан олиб чиқишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган, чунки Исроил ҳарбийлари бу бир ёшли боланинг анклавни тарк этишини тақиқлаган.
Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.
АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.
Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.