Украина президенти Владимир Зеленскийга Украина Қуролли Кучларининг фронтдаги муаммолари ҳақида айтилмаяпти, деди The Economist нашрига хабардор манба.
«Уни илиқ ваннада ушлаб туриш ҳам гап эмас. У саунада сақланади», — дея таққослашдан иқтибос келтирди нашр суҳбатдоши ва расмийлар давлат раҳбарига барча керакли маълумотларни тақдим этмаслигини таъкидлади.
АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонгач, Украина ўзгаришларга тайёрлана бошлади. Украиналик юқори мартабали амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Киевдагилар Трамп ўзининг янги маъмуриятига Украинага хайрихоҳ бўлган собиқ давлат котиби Майк Помпеони ишга қабул қилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган.
«Бу жуда салбий воқеа», деб тушунтирди Тҳе Эcономист суҳбатдоши. Украина расмийлари Трампнинг Украина бўйича таклифлари вице-президентликка номзод Ж.Д.Венсникига ўхшаб кетишидан хавотирда. Режада Россия ва Украина қўшинлари ўртасидаги жорий алоқа чизиғида демилитаризация зонасини яратиш, шунингдек, Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши кўзда тутилган. Президент Владимир Зеленский бу таклифни «радикал» ва «қабул қилиб бўлмас» деб атади ва Украинага ҳақиқатда ўз ҳудудларидан воз кечиш таклиф қилинаётганини таъкидлади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.