Ўзбекистон 2019 йилда энг кўп нималарни экспорт қилди?

Ўзбекистон 2019 йилда энг кўп нималарни экспорт қилди?

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон ташқи савдо фаолиятининг 2019 йил якунларини эълон қилди. Унга кўра, 2019 йил якунида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси 42,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 млрд долларга ўсди (ўсиш суръати – 26,2%).

Хусусан, маҳаллий товарлар ва хизматларнинг хорижий мамлакатларга экспорти 2018 йилга нисбатан 3,9 млрд долларга ёки 15%га ўсди ва 17,9 млрд долларни ташкил этди.

Экспортнинг асосий улуши:

  • қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар — 5,1 млрд доллар (умумий экспортдаги улуши 28,5 %),
  • хизматлар — 3,6 млрд доллар (19,9%),
  • энергия ташувчилар — 2,5 млрд доллар (14,1%),
  • тўқимачилик маҳсулотлари — 1,6 млрд доллар (9,1%),
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,5 млрд доллар (8,5%),
  • рангли металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 951,3 млн доллар (5,3%),
  • кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 876,9 млн доллар (4,9%),
  • қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар — 349,6 млн доллар (2%) ҳиссасига тўғри келади.

Таъкидлаш лозимки, 2019 йил давомида 2,700та янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, улар ҳисобига 1 млрд доллардан ортиқ қўшимча экспорт амалга оширилди. Бундан ташқари, 42та мамлакатлар бозорларига 206та янги турдаги маҳсулотлар экспорти ўзлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!