Uzbekistan Airways 29 мартдан Самарқанддан Истанбулга мунтазам авиақатновларни амалга оширади

Uzbekistan Airways  29 мартдан Самарқанддан Истанбулга мунтазам авиақатновларни амалга оширади

Uzbekistan Airways 29 мартдан бошлаб Самарқанд шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хусусан, 13 мартдан бошлаб Термиз шаҳрига амалга оширилувчи парвозлар сони кўпайтирилди.

Мазкур йўналишда рейслар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

28 мартдан эътиборан Самарқанд шаҳридан қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилиши бошланади:

HY 049 Самарқанд Урганч 11:50/13:05

HY 050 Урганч Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд Фарғона 15:55/16:55

HY 088 Фарғона Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд Наманган 08:05/09:05

HY 048 Наманган Самарқанд 09:55/11:00          

Шунингдек, 28 мартдан Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатнов йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг якшанба кунлари бажарилади.

HY 279 Урганч – Истанбул 09:30/11:50 

HY 280 Истанбул – Урганч 13:20/19:05

29 мартдан бошлаб эса Самарқанд шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилади.

Ушбу йўналишда ҳафтасига уч маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилади:                                                                               

HY 275 Самарқанд – Истанбул 20:05/23:05

HY 276 Истанбул – Самарқанд 00:35/06:50                                

30 мартдан эса Грузия билан мунтазам рейслар қайта тикланади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳафтада икки маротаба Тошкент – Тбилиси –Тошкент йўналишида қатновларни амалга оширади:

HY 745 Тошкент – Тбилиси 16:10/18:30 (сешанба кунлари)

HY 746 Тбилиси – Тошкент 19:30/23:30

HY 745 Тошкент – Тбилиси 20:40/23:00 (жума кунлари)

HY 746 Тбилиси – Тошкент 00:30/04:30

Эслатиб ўтилишича, авиакомпаниянинг расмий веб-сайти орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Ушбу чегирма авиакомпаниянинг барча йўналишларидаги рейсларига нисбатан татбиқ этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!