Ўзбек чегарачилари томонидан отиб қўйилган қирғизистонликлар ота ва унинг икки ўғли эканлиги маълум бўлди

Ўзбек чегарачилари томонидан отиб қўйилган қирғизистонликлар ота ва унинг икки ўғли эканлиги маълум бўлди

Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари чегарада содир бўлган воқеани муҳокама қилишди. Эслатиб ўтамиз, ўзбек чегарачиларининг қурол қўллаши оқибатида Қирғизистон Республикасининг уч нафар фуқароси ҳалок бўлган эди.

Қирғизистон Республикаси ТИВ хабарига кўра, томонлар чегара ҳудудида салбий оқибатларга йўл қўймаслик, шунингдек, яхши қўшничилик ва дўстлик асосида қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича ишларни давом эттириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, фавқулодда вазият вақтида бир оила аъзолари - 48 ёшли эркак ва унинг 24 ва 22 ёшли икки ўғли ҳалок бўлган.

Ҳодиса Жалолобод вилояти Aла-Бука тумани Aктам қишлоқ фуқаролар йиғинининг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Aла-Бука туманидаги шифохонага етказилган. Ўша ерда ҳушларига келмай вафот этганлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!