Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган фуқароларга маблағ ажратилади

Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган фуқароларга маблағ ажратилади

 

Буюк Британияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича вазир лавозими жорий қилинди. 

Ушбу лавозимга янги вазир сифатида Жаклин Дойл-Прайс тайинланди. Мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг янги вазирни тайинлагани Бирлашган қироллик ҳукумати сайтида эълон қилинган. 

Таъкидланишича, “Samaritans“ хайрия ташкилоти томонидан мамлакатдаги руҳий босим исканжасига тушиб, ўлим ҳақидаги ўйларга қарам бўлган фуқароларга бу ҳолатдан чиқиб кетишлари учун ёрдам сифатида 1,8 миллион фунт маблағ ажратилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукуматида ёлғизлик муаммолари бўйича Трейси Крауч вазир бўлгани айтилганди. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!