Уханлик Хатико: Ит коронавирус билан касалхонага ётқизилган эгасини уч ой кутди

Уханлик Хатико: Ит коронавирус билан касалхонага ётқизилган эгасини уч ой кутди

Февраль ойида хитойлик эркак коронавирусга чалиниб, касалхонага тушиб қолди. Унинг ити ҳам айрилишни хоҳламай, эгасининг ортидан келди, деб ёзади "Orientаl Daily"га таяниб "ekolog.uz".

Итнинг эгаси касалликни енга олмади, жонивор унинг вафотидан кейин ҳам касалхонани тарк этишни истамади.Касалхона ичидаги дўконда ишлайдиган аёл итга Сяо Бао деб лақаб қўйди ҳамда бир муддат унга қараб турди. Аёл итни уйига олиб кетмоқчи бўлди, бироқ ит касалхонадан узоқлашишни хоҳламади.

Бироқ санитар нормалар касалхонада ит боқишга рухсат бермайди, шунинг учун Сяо Бао у ерни тарк этишга мажбур бўлди.Дўкон ходими Ухань ҳайвонларни ҳимоя қилиш ассоциацияси билан боғланиб, улардан жониворга янги бошпана топиб беришни сўради.Сяо Бао ассоциация ходимларидан бироз қўрқди. Лекин улар ит билан анча вақт ўйнади. Ҳозирда ходимлар итга янги оила изламоқда. Кўрдингизми итларнинг қанчалик вафодор бўлишларини.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!