Ўқитувчи тўполончи болаларни ўз-ўзини жазолашга мажбур қилди

Ўқитувчи тўполончи болаларни ўз-ўзини жазолашга мажбур қилди

Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Суцянь шаҳридаги мактаблардан бирида мусиқадан дарс берувчи ўқитувчи аёл ёмон хулқли 2-синф ўқувчиларини ўз-ўзларини уришга мажбур қилди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Болаларга мультфильм қўйиб берган ўқитувчи синфдан чиқиб кетган. Ёлғиз қолган болалар шовқин кўтариб, тўполон қилишган. Уларнинг овозидан синфга қайтган ўқитувчи болаларни ўзларининг юзига шаппатлашга мажбур қилган. Ўқувчилардан бири юзига 58 маротаба урган. Ўқувчилар уйга юзлари қизарган ҳолда қайтишган.

Болаларининг аҳволидан хавотирга тушган ота-оналар округ маориф бюросига шикоят қилиб, текширув ўтказишни талаб қилишган. Ўтказилган суриштирувлар натижасида воқеага ойдинлик киритилган. Ўқитувчи аёл ишдан четлаштирилган ва ҳар бир боланинг уйига бориб, ота-онасидан кечирим сўраган.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!