Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Харковдаги маҳаллий олий ўқув юртларидан бирининг олимини Россия билан ҳамкорликда гумон қилиб қўлга олди.
Бу 72 ёшли механик олим бўлиб, у россияликларнинг буюртмаси билан "Шаҳид" типидаги камикадзе дронларини такомиллаштириш учун чизмалар ишлаб чиққан. Хусусан, у двигателлар ва катапулт қурилмаларини модернизация қилиш устида ишлаган.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи технологик ишланмаларни ўз танишига, Россиянинг учувчисиз қурилмалар учун агрегатлар ишлаб чиқарувчи машинасозлик заводларидан бирининг бош директорига масофадан туриб берган.
Бу корхона 2023 йилдан бери россияликлар "Геран-2" номи билан белгилайдиган "Шаҳид" типидаги зарба берувчи дронларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Россия компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Россиялик шериклар билан мулоқот қилиш учун харковлик электрон почта ва машҳур мессенжердан фойдаланган. Шу билан бирга, у учувчисиз учиш аппаратлари соҳасида илмий ишларни тайёрлаш ниқоби остида россияликлар билан ҳамкорликни ниқоблаган.
Тергов маълумотларига кўра, олим лойиҳа ишларига ўзининг собиқ талабасини жалб қилган, у кенг кўламли уруш бошида Харков вилоятидан Россияга қочиб кетган. У ерда у Москва технология университетига ишга кирди ва у ерда Россия Федерацияси Қуролли кучлари учун дронларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Financial Times газетасининг Hurun тадқиқот институти маълумотларига таяниб хабар беришича, сўнгги уч йил ичида Хитойда долларлик миллиардерлар сони учдан биридан кўпроққа камайди.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.