Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ш. (муқаддам судланган) ва Д.Э. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Америка Қўшма Штатларига ишга юборишларини ваъда қилишиб, бунинг учун 18 000 АҚШ доллари миқдорида харажат қилганликларини айтиб, эвазига Х.А.нинг “Тохиршайх” маҳалласида жойлшаган уй-жойини фирибгарлик йўли билан расмийлаштириб олишга эришганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текшириуда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро О.П.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга юбориши эвазига 12 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Бирлашган кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар М.О. ва Д.А. фуқаро Т.Б.нинг ишончига кириб, унга Япония давлатига ишга юбориши учун виза олиб беришини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.