Ислом олами Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиётига етарлича кескин муносабат билдиргани йўқ , дейди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған . Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда .
30-октабр, чоршанба куни республика раҳбари Қуръони карим ёд олиш ва мутолаа қилиш бўйича ИХ халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида сўзга чиқди. Тадбирда у Фаластин анклавидаги ҳозирги вазият ҳақида гапирди.
«Бир неча давлатлар бундан мустасно, мен афсусдаманки, ислом оламидан кескин муносабат йўқ. Бу тартибсизлик тарихда қайд этилганини унутмайлик», деди Эрдўған.
Президентнинг сўзларига кўра, яҳудий давлати ҳукумати «сионистларнинг алданишидан кўр бўлган». Шу сабабли улар фаолияти Фаластин анклавидаги тинчлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча тузилмаларни бостиришди.
Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича , ҳозиргача ҳеч ким Исроил ва унинг бош вазири Бенямин Нетаняхуга нисбатан чекловчи қадамлар қўймаган . Шу муносабат билан у Фаластин ва Ливан тақдири ҳақида қайғураётган барча давлатларни Ғазо сектори аҳолисига «ёрдам қўлини чўзишга» чақирди .
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.