«Якуний ғалаба бизники бўлади», деди Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари.
Наим Қосим Ҳизбуллоҳ бош котиби сифатидаги биринчи нутқини етказди.
«Якуний ғалаба бизники бўлади», деди у деярли бир соатлик олдиндан ёзиб олинган видеода, унинг ортида Ливан ва Ҳизбуллоҳ байроқлари ва ўзидан олдинги раҳбар марҳум Ҳасан Насруллоҳнинг сурати турарди.
Қосимнинг айтишича, Насруллоҳ у учун биродар эди ва ўлдирилган раҳбар Ҳошем Сафиддин Насруллоҳ жуда ишонадиган одам бўлган. У ўлдирилган ҲАМАС раҳбари Яҳё Синварни «қаҳрамонлик ва Фаластин қаршилиги ва дунёнинг озод халқи рамзи» деб таърифлади.
Қосим унинг раҳбарлиги остида Ҳизбуллоҳ Насруллоҳ ишини давом эттиришига ва Исроил билан уруш олиб боришда давом этишига ваъда берди.
«Ғазога ёрдам бериш бизнинг бурчимиздир ва биз бутун минтақа учун Исроил таҳдидига қарши туриш учун уни ҳимоя қиламиз».
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
FETÖ ташкилоти раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гуленнинг 40 йил давомида яқин сафдошларидан бири бўлган ва 2012 йилда ташкилотни тарк этган Летиф Эрдўған Гулен расман эълон қилинганидек 20 октябрда эмас, шу йилнинг 29 майида вафот этганини айтди.
Financial Times газетасининг Hurun тадқиқот институти маълумотларига таяниб хабар беришича, сўнгги уч йил ичида Хитойда долларлик миллиардерлар сони учдан биридан кўпроққа камайди.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.
Украиналикларга минг гривнадан (24 доллар) берилади. Бу фармонни Владимир Зеленский имзолаган ва “одамлар 1 декабргача пулга эга бўлишини” талаб қилган. Ушбу пулларга "Украина товарлари ва хизматлари", "Украина дори-дармонлари", "Украина китоблари"ни сотиб олиш мумкин.