Биткоин нархи АҚШда келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган сайлов натижалари ҳақидаги тахминлар фонида кўтарилди, деб ёзади The Economic Times.
Рақамли валюта 2% дан зиёдроқ ошиб, 71 310 долларни ташкил этди, Ether ва Dogecoin каби бошқа криптовалюталар ҳам 4% атрофида ўсди.
Биткоин кўпинча Дональд Трамп билан боғланади, чунки у рақамли активни қўллаб-қувватлашини очиқ ифода этган ва ҳатто АҚШни сайёрамизнинг криптовалюта пойтахтига айлантиришга ваъда берган. Унинг рақиби Камала Харрис эса рақамли активлар учун норматив-ҳуқуқий базани яратишга чақирди.
Трамп ҳозирда прогнозлар бозорида етакчилик қилмоқда ва сўровлар Демократлар партиясидан номзод вице-президент Камала Харрис учун яқин рақобатни кўрсатмоқда. Сайлов куни, 5 ноябрда ўзгарувчанлик юқори бўлиши кутилмоқда.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Ғазо Таълим вазирлиги, 2023-йилнинг 7-октябр куни Исроилнинг Ғазога қарши уруши бошланганидан бери 11 852 талаба ҳалок бўлган ва 18 959 нафари яраланганини маълум қилди.
FETÖ ташкилоти раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гуленнинг 40 йил давомида яқин сафдошларидан бири бўлган ва 2012 йилда ташкилотни тарк этган Летиф Эрдўған Гулен расман эълон қилинганидек 20 октябрда эмас, шу йилнинг 29 майида вафот этганини айтди.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.
Украиналикларга минг гривнадан (24 доллар) берилади. Бу фармонни Владимир Зеленский имзолаган ва “одамлар 1 декабргача пулга эга бўлишини” талаб қилган. Ушбу пулларга "Украина товарлари ва хизматлари", "Украина дори-дармонлари", "Украина китоблари"ни сотиб олиш мумкин.
Россия армияси жорий йилда Украинанинг Донетск вилояти ҳудудини тўлиқ қўлга кирита олмайди, деди Россия Давлат думаси мудофаа бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлев.