Красноярскда Тергов қўмитаси ва ҳарбий хизматчилар томонидан ўтказилган рейд давомида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 229 нафар муҳожир қўлга олинди.
“Siberian Express” нашрига кўра, федерал маълумотлар базасига киритиш учун ҳибсга олинганлардан геномик маълумотлар йиғилган. Рейд йирик чакана савдо тармоғининг тарқатиш маркази, ёғочни қайта ишлаш базаси ва ишлаб чиқариш-логистика мажмуасида бўлиб ўтди.
2025 йил февралидан Ички ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини мустақил равишда чиқариб юбориш ҳуқуқини берувчи қонун кучга киради.
«Бундай муомала инсонпарварликнинг асосий тамойилларига жавоб бермайди ва МДҲ фаолиятининг асосий тамойилларини шубҳа остига қўяди. Миграция масалаларини ҳал қилишда қабул қилувчи томон, келиб чиққан мамлакат, меҳнат қилаётган фуқароларнинг ўзи ва маҳаллий аҳоли манфаатларини бирдек инобатга оладиган комплекс, аниқ ва шаффоф ёндашув зарур, деб ҳисоблаймиз», — таъкидлади бошқарма раҳбари. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.