Украина президенти Ғарб оммавий ахборот воситаларини махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади
Володимир Зеленский Украина “Ғалаба режаси”нинг махфий қисмида узоқ масофали Tomahawk қанотли ракеталарини сўраганини тасдиқлади.
"Оммавий ахборот воситаларида ҳозир нима бўлаётганини кўряпсиз, улар Украина Тоmahawk ва шунга ўхшаш ракеталарни олишни хоҳлаётганини маълум қилишди. Аммо бу Киев ва Оқ уй ўртасидаги махфий маълумот эди. Бундай хабарларни қандай тушуниш мумкин? Бу ҳамкорлар ўртасида ҳеч қандай махфий нарса йўқлигини англатади", — деди Украина президенти.
Бундан ташқари, Зеленский Украина Курск атом электр станциясини эгаллаб олиши мумкинлигини, аммо бундай ҳаракат режаларида йўқлигини айтди.
"Россия ўзини “жуда кучли” деб ҳисоблайди, лекин агар биз уларнинг атом электр станциясини эгаллаб олмоқчи бўлсак, буни қилган бўлардик. Биз Курск АЭСни босиб олишимиз мумкин эди, лекин биз ҳеч қачон буни хоҳламаганмиз", — деди Украина етакчиси.
Зеленский Ғарбнинг қоғозда кўрсатилаётган ёрдам кўлами амалдагидан жудаям фарқли эканлигини билдирди.
"Украина 2024 йилда АҚШ Конгресси томонидан ажратилган ёрдам пакетининг атиги 10 фоизини олган. Муаммо ёрдам ажратилишида эмас, балки бюрократия ва логистикада“, — дея аниқлик киритди Зеленский
Украина президенти, шунингдек, яқинда Грузия ва Молдовада бўлиб ўтган сайловларга ҳам изоҳ берди
"Россия Грузиядаги сайловда ғалаба қозонди. Улар грузияликларнинг эркинлигини тортиб олишди. Молдовага келсак, афсуски улар Тбилиси билан бир хил йўналишда кетишмоқда", — дея таъкидлади Украина раҳбари.