5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига бир ҳафта қолганда 51 миллиондан ортиқ АҚШ сайловчиси муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган.
The Hill нашрига кўра, миллионлаб америкаликлар 60-президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш учун почта орқали ва сайлов участкаларида овоз беришда давом этмоқда.
Флорида университети сайлов лабораторияси маълумотларига кўра, муддатидан олдин овоз беришга рухсат берувчи штатларда 24 миллиондан ортиқ одам почта орқали овоз берган ва 27 миллионга яқин киши шахсан овоз берган.
Бу рақам 2020 йилги сайловда берилган 154 миллиондан ортиқ овознинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади, ўшанда фуқаролар COVID-19 пандемияси туфайли почта орқали оммавий равишда овоз берган.
Мичиган, Пенсилвания ва Шимолий Каролина каби муҳим штатлар аллақачон 1,44 миллиондан ортиқ муддатидан олдин овозларни қайд этган, бу эса сайлов олдидан Демократик ва Республикачи номзодлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Муддатидан олдин овоз бериш сайлов кунига қадар давом этади ва почта орқали ёки сайлов участкаларида берилган овозлар 5 ноябрь куни берилган овозлар билан бир қаторда сайлов участкалари ёпилгандан кейин ҳам санаб чиқилади.
2020 йилги АҚШ президентлик сайловларида рекорд даражадаги 66,6 фоиз иштирок этди, 159 миллионга яқин одам овоз берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.