Британиянинг Times газетаси Украинада аниқ миқдори номаълум бўлган қуролларнинг назоратсиз айланиши бутун дунё бўйлаб жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ёзди.
ОАВ хабарларига кўра, бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ қурол импорт қиладиган Украина ўқотар қуроллар инқилобини бошидан кечирмоқда. Газета ёзганидек, "мамлакатда қанча қурол муомалада эканлигини ва урушдан кейин улар билан нима содир бўлиши бутун дунёда жиддий оқибатларга олиб келишини" ҳеч ким билмайди.
Times экспертларга таяниб, агар Киев ҳукумати жанговар ҳаракатлар тугагандан сўнг фуқаролардан рўйхатдан ўтмаган қуролларни сотиб олмаса, бу мамлакатда улардан фойдаланган ҳолда ҳужумлар кўпайишига олиб келиши ва Украинанинг ўзи "жиноятчилар учун қурол бозори"га айланиши мумкинлигини таъкидлайди.
Нашрнинг таъкидлашича, уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлган оз сонли украиналиклар ҳам "Европада тартиб ва қонунийликни таъминлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин". Газетанинг ёзишича, Украинадан рўйхатдан ўтмаган пулемётлар, боғларга кўмилган гранаталар, гаражларда яширинган танклар ҳақида хабарлар келмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.