Қўшма Штатлар яқин беш йил ичида ядровий қуролларнинг тарқалиши ва янги ядровий давлатлар пайдо бўлишини кутмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа разведка бошқармаси директори генерал-лейтенант Жеффри Круз АҚШ Сенатининг разведка бўйича махсус қўмитасининг тингловида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка разведка ҳамжамияти ядровий қуролларнинг тарқалиши, шунингдек, уларнинг эволюциясини фаол кузатиб боради.
"Сайёрамизда ким ядро қуролига эга эканлигини, улар қандай турдаги ва ўлим даражасига эга бўлишини тушунишимиз керак. Ўтган беш йил ичида вазият кескин ўзгарди, кейинги беш йилда ҳам ўзгаришлар давом этади", - деди Круз.
Шунингдек, у ўзининг олдини олиш стратегиясига эга бўлган янги ядровий мамлакатларнинг пайдо бўлиши дунёдаги вазиятни мураккаблаштириши ва Вашингтоннинг сиёсий қарорларига, жумладан, қуролли можаролар соҳасида ҳам таъсир қилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, тингловларда СССР парчаланганидан кейин Россияга ўтказилган Украина ядровий арсеналига оид масала ҳам муҳокама қилинди.
Сенатор Жон Корнин Киевнинг ядровий мақомдан воз кечганини эслади, бунга Круз шундай жавоб берди: “Украина бошқаларни ҳимоя қилиш учун ўз ихтиёри билан қуролларидан воз кечди”.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.