UFC. Ислом Махачев жорий йилдаги режаларини маълум қилди

UFC. Ислом Махачев жорий йилдаги режаларини маълум қилди

UFC чемпиони Ислом Махачевнинг жорий йил учун режалари малум бўлди. Россиялик жангчи промоушингдаги навбатдаги жанги Жастин Гейтжига қарши бўлишини айтди.

35 ёшли америкалик ММАчи фаолиятида 25 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. У UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Махачев, шунингдек, 2024 йилда яна бир жанг ўтказишига аниқлик киритди - Нью-Йоркдаги (АҚШ) "Мадисон-сквер-гарден"да Чарльз Оливейра ва Арман Царукян ўртасидаги жанг ғолиби билан. Ислом бундан кейин 2025 йил февралида октагонга киришни режалаштираётганини қўшимча қилди, бироқ тафсилотлар ҳозирча номаълум.

Махачев ўзининг сўнгги жангини октябрь ойида UFC 294 доирасида енгил вазн тоифасида Александр Волкановскийга қарши ўтказди. Ўшанда Ислом UFC 294 нинг асосий жангида рақибини нокаутга учратганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!