Учар ҳайдовчи буви ва набира ўтирган автомобилни қасддан туртиб, учириб юборди (видео)

Учар ҳайдовчи буви ва набира ўтирган автомобилни қасддан туртиб, учириб юборди (видео)

20 апрель куни Россиянинг Тюменск трассасида йўл тарнспорт ҳодисаси содир бўлди. Кейинроқ ушбу воқеанинг видеорегистр орқали олинган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ҳамда ижтимоий тармоқларда кучли баҳсларга сабаб бўлди.

Роликдаги кадрлардан аниқ-равшан кўриниб турибдики, ВАЗ ҳайдовчиси калина ни қандай қилиб қисқартираётганини кўришингиз мумкин. Аввал у йўлниг чап томонидан ҳаракатланди, кейин эса Лада нинг биқинига солиб қўя қолди. Машина бошқарувни йўқотиб, учиб кетди. Барчасига айбдор эса воқеа жойидан яширинган. Ролик муаллифи айбдорни тутиб тура олмади, у машинани тўхтатиб, тез ёрдам чақирган.

Автомобил рулида 58 ёшли буви бўлгани айтилмоқда, орқада эса унинг беш ёшли набираси ўтирган. Шунинг учун машина орқа ойнасига Ўрганувчи ҳайдовчи белгиси ўрнатилган, деб ёзмоқда life.ru. Қизча қутқариб олинган ва касалхонага жўнатилган, у оғир жароҳат олиши ҳам мумкин эди, аммо болалар ўриндиғи уни қутқариб қолди.

Аввал тармоқда қайта тизилиш пайтида хатога йўл қўйгани учун ҳайдовчи бувини айблашаётган эди. Видео тарқалгач, вазият ўзгарди. Энди жаҳлдор ҳайдовчининг манзилига салбий комментлар ёғилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!