Туркманистонда ёғ нархи ошди

Туркманистонда ёғ нархи ошди

Aшхободда ўсимлик ёғи қимматлашди. Бу ҳақда «Хроники Туркменистана» хабар бермоқда.

Ёғ, шу жумладан, импорт қилинган ёғ супермаркетлардан "ғойиб бўлди". Хусусан, у Берекетли бозори ва Параҳат-7 микрорайонида жойлашган дўконларда бўлмаган.

Тижорат дўконларида 55 манатдан сотилган бир литр кунгабоқар ёғи энди бозорларда 62 манатдан сотилмоқда. "Олтин Aсир" бозорида Туркиядан келтирилган 5 литр ўсимлик ёғи 285 манатдан, бир литри эса 60 манатдан сотилмоқда.

Шунингдек, пойтахт аҳолисига етказиб бериладиган озиқ-овқат рационига киритилган ўсимлик ёғи нархи кўтарилди. 25 июнь куни рацион олганларга бир литр учун 18 манатдан ёғ сотилди.

27 июн ҳолатига кўра Aшхободдаги қора бозорда доллар курси сотиб олиш учун 34,2, сотиш учун 34,7 манат эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!