Июль ойининг охиридан буён бутун Туркия бўйлаб тарқалган ўрмон ёнғинларини "Олов болалари" террористик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Yeni Safak газетаси ёзади.
"Олов болалари" - Курдистон ишчилар партияси (КИП) бўлинмаси, унинг аъзолари Туркияда террорчи деб тан олинган. Ташкилот ижтимоий тармоқлар орқали ўзини ёнғинлар учун жавобгар деб эълон қилди ва ўз ҳаракатларини ҳокимият билан кураш деб тушунтирди. "Бошқа тилни тушунишни ўрганмагунча, Туркия режимини олов оқими билан тиз чўктириш вақти келди", дейилади баёнотда.
Газетанинг таъкидлашича, "Олов болалари" 1990-йиллардан бошлаб мамлакатда мунтазам равишда ёнғинларга сабаб бўлган. Улар ўтган йили ҳам худди шундай ҳаракатларни амалга оширган.
Aввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ёнғинларда КИПнинг иштироки борлигини бир неча бор эълон қилганди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.