Россия расмий ОАВлари ҳалокатнинг дастлабки версиясини қушлар зарбаси деб атамоқда
Россия расмий ОАВлари Озарбайжон самолёти ҳалокатининг дастлабки версиясини қушлар суруви билан тўқнашув ва бортдаги кислород бакининг портлаши деб атади.
Бироқ, фалокатдан бир неча соат ўтгач, Россия Аерокосмик кучларига алоқадор бўлган Фигҳтербомбер блоггери ўзининг Телеграм-каналида ҳалокат жойи видеосини эълон қилди.
Кадрларда лайнернинг дум қисмидаги омон қолган қолдиқлари терисида зенит-ракетанинг шикастловчи элементларининг шикастланишига ўхшаш излар кўринди.
Бокудан Грознийга учаётган самолёт Чеченистонга эрталабки дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан ўққа тутилиши мумкинлиги ҳақидаги версияни Россиянинг База Телеграм канали ва бир қатор ҳарбий блоггерлар ҳам билдиришган.
“Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётнинг думидаги ғалати излар акс этган видео тарқалмоқда, бу тешиклар ўқ отиш ёки ҳалокатли унсурлар билан содир бўлган портлашдан кейин қолганларга ўхшайди”, - дейилади База каналида. Ҳарбий блоггер Юрий Подоляка, ўз навбатида, "ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ишлашидан келиб чиқадиган зарар айнан шундай кўринади", деб ёзди ва "самолёт тасодифан зенит-ракета тизими томонидан уриб юборилган" деб тахмин қилди. “Самолёт Грознийга навбатдаги ҳужум натижасида қайтарилганга ўхшайди”, — дея қўшимча қилди у.
Самолётнинг стабилизатори ва баландликни бошқариш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган қуйруқ қанотидаги тешиклар ҳақидаги видеолардан ташқари, База Эмбраер 190 парвози пайтида олинган лайнер қанотининг тешиги бўлган видеони эълон қилди. "Роликдан кўриниб турибдики, самолёт қанотининг бир қисми шикастланган - у ерда тешик кўринади. Шу билан бирга, салонда кислород ниқоблари аллақачон тушиб кетган," - дея изоҳ берди канал.