Air Samarkand авиакомпанияси: тижорат рейслари йўлга қўйилганига бир йил
Air Samarkand авиакомпанияси 2024 йил 29 декабрда парвозлари йўлга қўйилганининг бир йиллигини нишонлайди ва халқаро йўналишлар учун рейслар сони кенгайганлигини эълон қилади.
Ўтган йил давомида авиакомпания бир нечта халқаро йўналишларни жорий қилиб, флотни учта самолётга етказди ва 3956 соатлик 839 та рейсни амалга оширди.
Бундан роппа-роса бир йил аввал янги ўзбек авиакомпанияси Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ICAO) дан Эксплуатант сертификати, “UZS” шахсий коди, шунингдек, “Samarkand” радио чақирув белгисини олди ҳамда Самарқанддан Истанбулга биринчи тижорат чартер рейсини амалга оширди.
Юбилей куни авиакомпания Самарқанддан Жиддага иккита ва Фарғонадан битта парвозни, шунингдек, Тошкентдан Мадинага ва Фукуок оролига парвозларни амалга оширади.
“Ишнинг биринчи йилини белгилаб, биз мунтазам йўналишлар ва чартер рейслари тармоғини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни давом эттиряпмиз. Яқин 12 ой ичида ҳудуддаги мижозларимизга янада кўпроқ танлов, мослашувчанлик ва қулайликни таклиф этамиз, шунингдек, Ўзбекистонга ва она шаҳримиз Самарқандга сайёҳларни жалб қилишга ёрдам берамиз”, - деди Air Samarkand бош директори Зафар Бутаев.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича: “Ўтган йил давомида биз ҳар куни юқори даражадаги хизматни тақдим этишга интилаётган бутун жамоамизнинг фидойи меҳнати билан узоқ йўлни босиб ўтдик. Келгуси йилда биз ривожланишни давом эттирамиз, жамоани мустаҳкамлаймиз, флот ва маршрут тармоғини кўпайтирамиз, туризм ва хизмат сафарлари учун йўналишларни қўшамиз”.
Парвозлар бошланганидан бир йил ўтиб, Air Samarkand шунингдек, Crystal BayTourism билан ҳамкорликда Вьетнамдаги машҳур Фукуок курортига ҳафтасига учтагача рейслар сонини кўпайтирганини эълон қилди. Барча рейслар Тошкент халқаро аэропортидан 23:55 да жўнайди ва маҳаллий вақт билан 10:50 да Фукуокга етиб боради. Парвозлар замонавий Airbus А330-300 самолётида амалга оширилади, улар бизнес синфидаги 36 ўринга ва эконом синфдаги 277 ўринга мўлжалланган.
Бундан ташқари, Air Samarkand пайшанба ва шанба кунлари Тошкентдан Маккадан кейинги иккинчи муқаддас шаҳар Мадина (Саудия Арабистони) га янги рейсларни очди. Мадина – Муҳаммад алайҳиссалом қабри жойлашган Масжид Ал-Набавий масжидининг жойлашган манзилдир.
Ушбу рейслар Air Samarkand томонидан 2024 йил июль ойидан бошлаб Самарқанд, Термиз, Фарғона, Бухоро ва Намангандан амалга оширилаётган, авиакомпаниянинг Жиддадаги мавжуд йўналишларини тўлдиради.
Шундай қилиб, фақат Маккага ташриф буюришни истаган зиёратчилар Жиддага учишни танлайдилар, чунки ушбу аэропортдан Маккага саёҳат анча қисқароқ. Аммо Исломнинг барча муқаддас жойларига ташриф буюриш истаги бор зиёратчилар Мадинага учишни афзал кўрадилар.
Шунингдек, авиакомпания Самарқанддан Истанбулга (Туркия), Шарм Эль-Шейхга (Миср) Тошкент ва Самарқанддан тўғридан-тўғри рейсларни, жума кунлари эса Самарқанд ва Тошкент ўртасида ички рейсларни амалга оширади.
Air Samarkand чипталари ва пакетли саёҳатларни EasyBooking агентлиги тармоғи орқали, http://www.easybooking.uz/ веб-сайтдан харид қилиш ва https://airsamarkand.com расмий сайтида олиш мумкин. Фукуок чипталари Crystal Bay Uzbekistan туроператори билан ҳамкорлик қилувчи агентликларда сотилади.