Самолёт ҳалокати 25-декабр куни эрталаб содир бўлган. Авиадиспетчерлар Грозний ва Махачқалъага қўнишга рухсат беришдан бош тортгач, самолёт фавқулодда қўнишга уринган.
Ақтау аеропортига бир неча километр қолганда, даштга қулаб тушди, портлаб кетди ва ёниб кетди. Бурун қисми бутунлай ёниб кетган, дум қисми эса омон қолган. Унда, дастлабки маълумотларга кўра, камида 29 нафар йўловчи тирик қолган.
Эмбраер 190 бортида беш экипаж аъзоси ва 62 йўловчи бўлган. Қозоғистон бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаевнинг айтишича, ҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. “Жасадларнинг аҳволи ёмон, асосан куйган”, — дея Бозумбаевнинг сўзларини келтиради Tengrinews.kz.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия тергов якунланмагунча самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида ҳеч қандай фараз яратмайди. "Тергов хулосалари чиқмасдан олдин бирон бир фараз яратиш нотўғри бўлади ва биз буни қила олмаймиз ва буни ҳеч ким қилмаслиги керак", деди Песков.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.