Фаластиндан 100 киши Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди
100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди, деб ёзмоқда “ Gazeta.uz”.
Маълум қилинишича, ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди, дейилади хабарда.
Қиличевнинг таъкидлашича, эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади, дея қўшимча қилди Қиличев.
Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.
Мансурбек Қиличевнинг тушунтиришича, Ўзбекистон президенти 2024 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Фаластин масаласига бағишланган фавқулодда араб-ислом саммити олдидан сўзлаган нутқида Фаластин ҳудудларида ҳарбий операцияларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, Тошкент жароҳатланган фаластинлик болалар ва аёлларни даволаш учун қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.
«Биз Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган „Кўрфаз араб давлатлари — Марказий Осиё“ саммитида ҳам муҳокама қилиш ниятидамиз», — деганди давлат раҳбари.