Беларус президенти Александр Лукашенко республика ўз ҳудудида 10 га яқин “Орешник” комплексларини жойлаштириш имкониятига эга бўлишини кутмоқда.
"Менимча, ҳозирча ўнтача, кейин кўрамиз. Агар россияликларда кўпроқ жойлаштириш истаги бўлса, биз кўпроқ жойлаштирамиз," - деди Лукашенко ЕОИИ саммити якунида журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Беларус президенти шу пайт яқин келган россиялик ҳамкасби Владимир Путинга ўз сўзларини такрорлади. "Хўш, ўнта, ундан кўпми?" - деб жавоб берди Путин. Лукашенко "захира билан" гапираётганини тушунтирди.
Аввалроқ Беларус ва Россия президентлари 2025-йилда "Орешник" мажмуаси ва бошқа энг янги рус қуролларини Беларус ҳудудига жойлаштиришга тайёрлигини билдиргани хабар қилинганди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.