Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни
Бомбаланаётган Ғазо: 447-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 447 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Зайтун вилояти, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 24 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45361 киши шаҳид бўлди.
▪️Фашистлар Ал-Ауда касалхонаси дарвозаси олдида машинани портлатиб юборишди. Машинада “PRESS” ёзувли журналистлар бўлган. 5 журналистнинг ҳаммаси шаҳид бўлди.
▪️Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни. Босқинчилар квадрокоптерлар ёрдамида касалхонага қарата ўқ узган ва портловчи моддалар билан тўлдирилган роботни портлатган. Бир ҳамшира оғир яраланган.
▪️Ал-Қассам бригадалари снайпер отишмасидан фойдаланиб, Жабалия лагеридаги ишғол аскарларини йўқ қилди, Меркава танкини портлатиб юборди ва Жабалия шарқидаги босқинчилар гуруҳига нол масофадан қўл гранатасини улоқтирди.
▪️Ҳусийлар: Биз иккита операция ўтказдик, улардан бири ишғол остидаги Яфада, иккинчиси Асқаланда муҳим душман нишонига қарши.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Ой бошидан буён 495 киши ҳибсга олинган. Ал-Халилдаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди, бир аскар оғир яраланди.
▪️Кўчманчилар аскарлар билан Наблусдаги Юсуф пайғамбар қабрини рақсга тушиш орқали таҳқирлашди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Дунё аллақачон Ғазодаги фожиали манзараларга ўрганиб қолган. Ғазо аҳолисининг 10% қийноққа солинган, яраланган ёки бедарак йўқолган.
▪️Ғазо ҳукумати: Исроилнинг Ғазодаги геноциди бошлангандан бери шаҳид бўлган журналистлар сони 201 кишига кўтарилди.
▪️УНРВА: Шимолий Ғазо деярли 3 ойдан бери Исроил ҳарбий қамалидан азият чекмоқда.