Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян раислигида (онлайн форматда) ўтган бу галги учрашувда Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз, Россия, шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди.

Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ўрин олди.

Ўзбекистон Президенти сўзининг аввалида сўнгги йилларда мамлакатимиз кузатувчи сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.

2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 га яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси қабул қилинди.

Ўзбекистон, шунингдек, ЕОИИнинг савдо ва юк ташишни рақамлаштириш, электрон тижоратни жорий этиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги қатор тармоқ дастурларида фаол иштирок этмоқда.

Келгуси йил март ойида қўшма Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталди.

Хусусан, Президентимиз ўзаро савдодаги савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этишга чақирди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Амалий ҳаракатлар режасини қабул қилган ҳолда, яқин келажакда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон етакчиси тадбир якунида имзоланаётган Ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимда мамлакатимизнинг иштирок этиши, шунингдек, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини тез фурсатда жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва воситаларига қўшилишдан манфаатдорлик билдирилди.

- Қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун ишончли молиявий манбаларни шакллантириш мақсадида келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз, - деди Президентимиз.

Бизнесни янада фаол жалб қилиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини 2025 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф этилди.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. Мамлакатимизни ЕОИИнинг интеграциялашган ахборот тизимига ва "Рақамли иттифоқ" лойиҳасига улаш ташаббуси илгари сурилди.

Аграр соҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни енгиллаштириш, инновацион агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий ишланмаларни жорий этишга қаратилган кооперация дастурини тайёрлаш таклиф этилди.

Сайёҳлик алмашинувларини рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Россия олти давлат элчихоналарига ҳужум қилди

Киевда Россиянинг ракета ҳужуми натижасида олтита хорижий элчихона зарар кўрди, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи.

«Энди жуда қийин бўлади»: Килиан Мбаппе Лионел Месси тажрибасидан сўнг Криштиану Роналду билан ўйнай олмаганидан афсусдалигини айтди

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» афсонаси Криштиану Роналду билан кийиниш хонасини баҳам кўра олмаслигидан афсусда.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

АҚШ Украинанинг Россия ҳужумини тўхтата олмаслигини эълон қилди

Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.

Эртага, 22 декабрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Ғарб Россиянинг Украинадаги ғалаба йўлини эълон қилди

Россия Украинада ғалаба қозониш йўлида, Европа тинчликни қўллаб-қувватлаши керак

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Озарбайжон самолёти Қозоғистонга етиб бормай гувоҳларсиз йўқ бўлиб кетиши мақсад қилинган

Озарбайжон самолёти Панцирь ҳаво мудофаа тизими орқали зарба берилган.

АЗАЛ самолёти ҳалокатга учраган жойда яна бир қора қути топилди

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Ақтау яқинида Озарбайжон ҳаво йўллари йўловчи самолёти қулаган жойда иккита регистратор топди.

Москвадаги барча аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатди

Москва ва Калуга аэропортларида кирувчи ва чиқувчи рейслар тўхтатилди.

Зеленский қийин танлов қаршисида қолди

Украина шарқида Россия армияси босқинчилик ҳаракатларини давом эттираётган бир пайтда, Киев фронтда кадрлар танқислигига дуч келмоқда.

Самолёт ҳалокатга учраган жойни суратга олган блогер ҳибсга олинди

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учраган жойни суратга олган блогер ҳибсга олинди

Путин: Газ етказиб бериш шартномаларини янгилаш учун жуда кеч бўлди

Путин пайшанба кунги телемурожаати чоғида Украина орқали Словакия, Чехия ва Австрияга газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтириш учун бу йил вақт қолмаганини айтди ва Киев бу ҳаракат билан...

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Кеча жиноятчи Исроил армияси шифохонанинг бир қисмини ёқиб юборган.

Руслар Украина тупроғида олдинга силжимоқда

Таҳлилчилар Донетск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктлари ҳудудида рус қўшинларининг олдинга силжишини қайд этишмоқда.

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

Бунинг устига, 18 ёшли футболчининг оиласи байрам даврида мотамга чўмди.

Хитойнинг олтинчи авлод янги қирувчи самолёти

Хитой ўзининг олтинчи авлод янги қирувчи самолётини илк бор синовдан ўтказди.

Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни

Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Ой бошидан буён 495 киши ҳибсга олинган. Ал-Халилдаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди, бир аскар оғир яраланди.

Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилгани исботландими?

Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Маҳмуд Аббос режими Ғарбий Соҳилда Ал-Жазира каналини тақиқлади

Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Москва Кишинёвга таҳдид қилди

Кишинев томонидан Днестрбўйи электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади.

АҚШ Ғазодаги сулҳ, ёрдам ҳақида гапиради, аммо Исроилнинг очлик сиёсатини эътиборсиз қолдиради

Байден Нетаняхуга Ғазода хоҳлаган ишини қилиши учун "бўш чек" берганга ўхшайди.

Судандаги вабо эпидемияси

Суданда вабо эпидемияси қурбонлари сони 1258 кишига етди.

Украина урушнинг яна бир қишини ўтказмоқда

Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумлари шу йилнинг баҳоридан бошлаб кучайди.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Парагвайда 57 тонна марихуана мусодара қилинди

Бу ҳақда мамлакат президенти Сантьяго Пенья ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Исроил армияси Ямандан отилган ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берди

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.

Мюнхенда қариялар уйи ёниб кетди

Бу ҳақда Билд хабар бермоқда .