Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Бола тарбияси — бутун жамиятнинг иши, айни пайтда ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бола оилада тўғри тарбия олса, мактабда намунали ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади. Албатта, унда ўз-ўзидан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ҳам шаклланиб боради. Фарзандлари баркамол, ёшлари билимдон ва ватанпарвар бўлиб улғаядиган давлат қудратли, халқ эса, кучли бўлади.

Замон талабидан келиб чиқиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонун 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари – ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилди.

Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгиланди.

Хусусан, мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилди.

Муҳими, қонун билан нафақат зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш, балки зўравонлик хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш ва уларга нисбатан зўравонлик хавфларини бартараф этиш тизими йўлга қўйилмоқда.

21 октябрь куни Президент томонидан имзоланган 978-сонли Қонун билан Ўзбекистонда болаларга нисбатан унинг яқин қариндошлари томонидан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланганди. Мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 592-моддаси ва Жиноят кодексининг 1261-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилди.

Ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп болалари, яъни 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Колумбия пойтахти Богота шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга бағишланган биринчи глобал вазирлар конференциясида маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Болалар жамғармаси (UNICEF) ташкил этган икки кунлик конференцияда 130 давлатнинг ҳукумат вакиллари, шу жумладан, 90 вазир иштирок этган. БМТнинг 2024 йилги ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 15 ёшгача бўлган 2,04 миллиард бола бор. Вояга етмаганлар умумий аҳолининг тахминан 25 фоизини ташкил этади.

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп (1 миллиарддан ортиқ) болалари зўравонликка учрайди. Конференция якунларига бўйича 100 дан ортиқ давлат болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича мажбуриятлар олган, 9 та давлат эса жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

Асосий статистик маълумотлар:

  • ҳар йили 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи зўравонликнинг турли шаклларига дуч келади. Бу 1 миллиарддан ортиқ болани ташкил этади;
  • ҳар уч боладан иккиси уйда доимий равишда жисмоний жазога тортилган;
  • ҳар бешинчи қиз ва ҳар еттинчи ўғил бола жинсий зўравонликка учрайди;
  • 25 фоиздан 50 фоизгача болалар таҳқирлашнинг қурбони бўлади;
  • ўғил болалар ўртасида зўравонлик кўпинча ўқотар ёки бошқа қурол ишлатилган ҳолда содир бўлади ва бу ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Конференция якунларига кўра, 2030 йилгача болаларга нисбатан зўравонлик даражасини камайтириш мақсадида давлатлар учун мақсад ва вазифалар белгиланган ҳужжат қабул қилинди. Бурунди, Чехия, Гамбия, Қирғизистон, Панама, Шри-Ланка, Уганда ва Тожикистон ҳукуматлари ҳар қандай шароитда болаларга нисбатан жисмоний жазони тақиқлашга мажбурият олди. Нигерия ҳукумати мактабларда жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

UNICEF ўз ҳисоботида бугунги кунда 370 миллиондан ортиқ қиз ва аёл, яъни дунё бўйлаб ҳар саккизинчи қиз ёки аёл 18 ёшга тўлишидан олдин зўрланган ёки жинсий тажовузга учрагани маълум қилинган.

Болалар тазйиқ ва зўравонликларга учраганда қандай йўл тутиши керак, кимга мурожаат қилиши керак деган саволлар кўпчиликни ўйлантиради. Мамлакатимизда болаларга шикоят килишнинг махфий, болалар учун дўстона механизмларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш ва уларни бундан фойдаланишга ундаш масалалари қай аҳволда деган саволга ҳам ҳозирги кунда ижобий жавоб бериш қийин. Масалан, болалар боғчасида боғча тарбиячиси томонидан хўрланган ёки камситилган, дўппосланган болани ким ҳимоя қилади? У ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни билмаслиги аниқ. Ота-оналар эса бу ҳолатдан кўпинча бехабар қолишади. Чунки болани боғча опа урганда бурни қонаган бўлса, онаси келгунча артилиб, изи ҳам қолмайди, урган жойини эса ким ҳам экспертизага берарди? Афсуски, шу тариқа болажонларга озор беришлар давом этаверади...

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вонунчилик палатаси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 21.02.2024 йилдаги қўшма қарори билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси воидаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини амалга ошириш бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режа 100 та тавсия ва уларни амалга ошириш механизмлари ва масъул органлар ҳамда ижро этиш муддатлари белгиланган.

Мазкур ҳаракатлар режасининг 9-бандига асосан Болларга шикоят қилишнинг махфий болалар учун дўстона механизмаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва улардан фойдаланишга ундаш тавсия этилган. Бу борада болаларнинг уларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича шикоятларни қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан болалар учун ишонч телефонларини ташкил этиш, давлат органлари расмий веб-сайтларида болаларга мослаштирилган саҳифалар очиш, ижтимоий ва маърифий видеороликларни тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш чоралари кўриш белгиланган.

Чунки, ҳозирги ахборот асрида барча болаларда техника воситаларидан фойдаланиш кўникмалари шаклланганганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан зўравонлик қилинган тақдирда бу ҳолатлар юзасидан болалар тезкорлик билан тегишли органларга мурожаат қилиши назарда тутилган.

Ҳеч кимга сир эмас, баъзида ижтимоий тармоқларда болаларнинг жинсий ёки жисмоний зўравонликка учраганлиги ҳақида нохуш хабарлар тарқалади, юқоридаги кўрсатилган меҳанизмлардан кенг фойдаланилганлиги натижасида масъул органларлар тезкорлик билан воқеа жойига етиб бораётганлиги ва зўравонликка учраган боланинг ҳуқуқларини тиклаш ва уни реабилитация қилиш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш таъминланаётганлигини эътироф этишимиз лозим.

Худдий шундай, бу борада ижтимойи роликларнинг ишлаб чиқилиши ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилиши болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шу каби салбий ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги ва ўзини зўравонликдан қандай асраш мумкинлиги ҳақидаги кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Албатта ўз навбатида тегишли мутасадди ташкилотлар ҳузурида болалар учун “Ишонч телефони”ни жорий қилиниши бу борада болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва айбдор шахсларга тезкорлик билан тегишли чора кўриш учун замин яратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

АҚШ Украинанинг Россия ҳужумини тўхтата олмаслигини эълон қилди

Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.

Озарбайжон самолёти Қозоғистонга етиб бормай гувоҳларсиз йўқ бўлиб кетиши мақсад қилинган

Озарбайжон самолёти Панцирь ҳаво мудофаа тизими орқали зарба берилган.

Эртага, 22 декабрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Ғарб Россиянинг Украинадаги ғалаба йўлини эълон қилди

Россия Украинада ғалаба қозониш йўлида, Европа тинчликни қўллаб-қувватлаши керак

Мўғулистон Ўзбекистонга қўй етказиб бершни бошлади

Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий ОАВ Мўғулистон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Москвадаги барча аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатди

Москва ва Калуга аэропортларида кирувчи ва чиқувчи рейслар тўхтатилди.

Европани ғазаблантирган учрашув

Путиннинг айтишича, Словакия ва Фицо Украина музокараларида воситачилик қилишга тайёр.

Украина шимолий кореялик аскарни асирга олди

Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Европа рус газини кўпроқ сотиб олади

Жорий йилнинг 11 ойида Россиядан Европага газ етказиб бериш ҳажми қарийб 50 миллиард куб метрга етди.

Башар ал-Ассаднинг рафиқаси Асмо Асад Москвада ўлим ёқасида эканлиги тахмин қилинмоқда

Сурияда ҳокимиятдан ағдарилган диктатор Асма Асаднинг рафиқаси оғир аҳволда.

Путин тажовузкор урушга чек қўйиши керак — Озарбoйжоннинг мухолифат партияси

Озарбoйжоннинг “Мусават” мухолифат партияси Azerbaijan Airlines самолёти уриб туширилгани сабабли Россияни Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Кеча жиноятчи Исроил армияси шифохонанинг бир қисмини ёқиб юборган.

Руслар Украина тупроғида олдинга силжимоқда

Таҳлилчилар Донетск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктлари ҳудудида рус қўшинларининг олдинга силжишини қайд этишмоқда.

Буни билишингиз керак: Ғазо шимолида нима бўляпти?

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.

Зеленский Озарбайжон самолёт ҳалокатида Россияни нима деб айблади?

Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Анти-сионист раввинлар Нью-Ёркда баёнот берди

Нью-Ёркда, Barclays Center'да сионистларга қарши яҳудий раввинларнинг оммавий йиғилиши бўлиб ўтди.

Корея пул бирлиги тарихий минимал даражага қулади

Мамлакатдаги сиёсий ноаниқлик давом этиши мумкин бўлганлиги сабабли, сешанба куни Корея вонининг қиймати АҚШ долларига нисбатан кескин пасайди.

Бош прокуратура Комил Алламжоновга суиқасдга алоқадор Россия фуқаролари ҳақида маълумот берди

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

Путин: Газ етказиб бериш шартномаларини янгилаш учун жуда кеч бўлди

Путин пайшанба кунги телемурожаати чоғида Украина орқали Словакия, Чехия ва Австрияга газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтириш учун бу йил вақт қолмаганини айтди ва Киев бу ҳаракат билан...

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

Бунинг устига, 18 ёшли футболчининг оиласи байрам даврида мотамга чўмди.

Хитойнинг олтинчи авлод янги қирувчи самолёти

Хитой ўзининг олтинчи авлод янги қирувчи самолётини илк бор синовдан ўтказди.

Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни

Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Ой бошидан буён 495 киши ҳибсга олинган. Ал-Халилдаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди, бир аскар оғир яраланди.

Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилгани исботландими?

Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Маҳмуд Аббос режими Ғарбий Соҳилда Ал-Жазира каналини тақиқлади

Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Москва Кишинёвга таҳдид қилди

Кишинев томонидан Днестрбўйи электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади.

АҚШ Ғазодаги сулҳ, ёрдам ҳақида гапиради, аммо Исроилнинг очлик сиёсатини эътиборсиз қолдиради

Байден Нетаняхуга Ғазода хоҳлаган ишини қилиши учун "бўш чек" берганга ўхшайди.