Журналист, шарҳловчи Даврон Файзиев юртимизда янги очилиши кутилаётган Futbol TV телеканали ҳақида билган маълумотлари билан ўртоқлашди.
"Январь ойи бошидан футболга ихтисослашган телеканал ишга тушиши ҳақида маълумотлар чиқди. Instagram'да ҳам саволлар беришди бу ҳақда. Шу бўйича мендаги маълумотни айтиб ўтмоқчиман. Ҳа, 2025 йилнинг илк кунларидан МТРК тизимида янги Футбол канали фаолият бошлаши режалаштирилган. Шу пайтгача эфирга узатилган FL канали тўлқинида бўлади, яъни телевизорингизда алоҳида қидириб ўтирмайсиз. Ўзи аввал ҳам Foreign Languages параллель учрашувлар трансляциясини амалга оширарди. Энди тўлиқ футбол мавзусига адаптация қилинади. Аксарият шарҳловчи ва журналистлар Sport телеканалидан жалб қилинади, балки янги юз ва овозларни ҳам кўрармиз. Контентлардан хабарим йўқ, буни эфирда кўрамиз энди. Билганларим шу", - деб ёзди Файзиев.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ирландиялик журналист Чей Боузнинг айтишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.