“Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади
“Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-224-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юкланди, жумладан:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;
саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилади.
Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилади.
Қўмита тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:
Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.
2025 йил якунигача “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади.
2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.