Туркия Эрон билан чегарада бетон девор қурмоқда

Туркия Эрон билан чегарада бетон девор қурмоқда

Туркия ҳукумати Афғонистондан миграциянинг ўсиши фонида Эрон билан чегарада девор қурмоқда. Айни вақтда 221 км барпо этилди, яна 242 км қолди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу маълум қилди.
“Биз Ван вилоятида Эрон билан чегаранинг қолган қисмида узунлиги 242 километр бўлган девор қурилиши ишларини бошлаяпмиз, 221 км қурилган. Шу тариқа биз Эрон билан чегарамизни мустаҳкамлаймиз”, - деди ИИВ раҳбари.
Девор оптик толали тизимлар, ёруғлик ва тунги кўриш камералари билан жиҳозланган.
ИИВ маълумотларига кўра, девор туфайли у ерда турк-эрон чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган афғон мигрантлари сони камайди (суткасига 1500 нафардан 200 нафаргача).
Туркия - Афғонистон ва Покистондан келган мигрантлар учун транзит мамлакатдир. Улар Эрондан Туркияга келишади, кейин эса Европа Иттифоқи мамлакатларига боришга ҳаракат қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!