Туркистон вилоятида халқаро қидирувдаги Россия фуқароси қўлга олинди

Туркистон вилоятида халқаро қидирувдаги Россия фуқароси қўлга олинди

Туркистон вилояти Полиция департаменти халқаро қидирувда бўлган Россия Федерацияси фуқаросини қўлга олди.

Гумонланувчи Россия Федерациясининг Самара шаҳрида қидирувга берилган. У бировнинг мулкини ўғирлаганликда айбланмоқда.

«Эркак чегарани кесиб Ўзбекистон Республикасига ўтмоқчи бўлган. Ҳозирда гумонланувчи тергов изоляторида сақланмоқда. Полиция ҳодисанинг тўлиқ ҳолатларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда», — деди Туркистон вилояти ПД матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Туркистон вилояти ПД Жиноят полицияси бошқармаси ходимлари томонидан халқаро қидирувдаги 7 нафар жиноятчи қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!