Турк лираси навбатдаги антирекордини ўрнатди

Турк лираси навбатдаги антирекордини ўрнатди

Бир неча ой давомида пасайиб кетаётган турк лирасининг курси тарихдаги энг пасти деб қайд қилинди. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.

Лира айирбошлаш курсининг АҚШ долларига нисбатан навбатдаги пасайиши Туркия-АҚШ муносабатларнинг ёмонлашуви, яъни Оқ уйда Туркиянинг Америка бозорига божсиз кириши масаласи кайта кўрилиши эълон қилингани фонида рўй бергани айтилмоқда.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, бу турк экспортининг 1,66 миллард долларга камайишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошидан турк лираси 27 фоизга пасайган. Экспертларнинг фикрича, бу қисман мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг мамлакат молия сектори устидан назоратни кучайтиргани билан боғлиқ.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!