Тупроққалъа туманида субсидия маблағларини талон-торож қилган кооператив раҳбарлари аниқланди

Тупроққалъа туманида субсидия маблағларини талон-торож қилган кооператив раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.M.”, “T.S.” ва “W.N.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, 56 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 144,9 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!