АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқин доиралари тадбиркор ва АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбарининг оммавий ахборот воситаларига "тез-тез интервью бериш" истагини қоралади, деб ёзади NBC News Оқ уйдаги манбаларга таяниб.
"Улар ҳақиқатан ҳам ташвишланишлари керак бўлган ягона нарса - бу АҚШ президентининг нима дегани ва нима қилишидир" - дейилади мақолада.
Телеканалнинг таъкидлашича, Маск ҳозирда улкан кучга эга. Бироқ, шунга қарамай, у ижтимоий хавфсизлик бўйича танқидий изоҳлар беради. Шундай қилиб, DOGE раҳбари Америка раҳбарининг сўзларига зид келади, бу эса Республикачилар партияси аъзоларини хавотирга солмоқда.
Шу билан бирга, манба тадбиркорнинг кескин баёнотлари Трампнинг бу соҳада олиб бораётган сиёсатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ, 19 март куни тадбиркор "Америка" деб номланган кема кўп сонли коррупцион ҳаракатлар, фирибгарлик ва бемаъни исрофгарчилик туфайли "чўкаётганини" айтди, бу эса Қўшма Штатлар бюджетида сезиларли камомадга олиб келди. Илон Маск етказилган зарарни 2 триллион долларга баҳолаган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.