АҚШ Украина ва Россия билан Қора денгизда тижорат кемаларига қарши куч ишлатмаслик бўйича келишувга эришганини эълон қилди.
"Оқ уй бу ҳақда Оқ уй Ар-Риёдда Украина делегацияси билан ўтказилган музокаралардан сўнг баёнот берди", деб хабар бермоқда “Интерфакс”.
Оқ уйнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар худди шу масала бўйича Россия билан ҳам Ар-Риёддаги музокараларда келишувга эришган.
"АҚШ Украина ва Россия билан тижорат кемаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, куч ишлатишдан воз кечиш ҳамда тижорат кемаларининг ҳарбий мақсадларда қўлланилишига йўл қўймаслик борасида келишувга эришди", дейилади Оқ уй баёнотида.
Бундан ташқари, Вашингтон Киев ва Москва билан Россия ва Украинадаги энергетика инфратузилмаларига зарбаларни тўхтатиш ғоясини амалга ошириш устида ишлашга келишиб олди.
Оқ уйнинг қовшимча қилишича, АҚШ, шунингдек, Россиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорига экспорт қилиш имкониятини тиклашга ёрдам беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.