Трамп Путиндан “АҚШдаги сайловларга аралашмасликни”ни сўради. Путин “рози”

Трамп Путиндан “АҚШдаги сайловларга аралашмасликни”ни сўради. Путин “рози”

Аввалроқ, Япониядаги саммитда АҚШ ва Россия президентлари учрашув ўтказиши ҳақида хабар бергандик. 

РИА “Новости”нинг ёзишича, учрашув аввалида журналистлар АҚШ лидеридан Путинга АҚШдаги сайловларга аралашмасликни сўрашини айтишган. 

Трамп журналистларнинг талабини бажарган, Путин ҳам жилмайганча сайловларга таъсир қилмаслигини айтган. Ҳар икки президент ҳам бу ҳазилни хушнудлик билан қарши олган. 

Икки томон шунингдек, Украина, Сурия, Венесуэладаги вазиятни ҳам муҳокама этишган. 

Оқ Уй ҳам учрашув юзасидан баёнот берди. Унга кўра, ҳар иккала лидер муносабатлар илиқлашувини исташади ва бунга розилар. Аммо Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, бирон бир конкрет шартномага келишилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!