Трамп журналист ўлими учун Ар-Риёдни жазолаш билан таҳдид қилди

Трамп журналист ўлими учун Ар-Риёдни жазолаш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ғойиб бўлиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмоқчи ва агарда бунинг ортида Ар-Риёд турган бўлса, "кескин жазо" бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

"Агарда шундай бўлса, биз жуда дарғазаб ва норози бўламиз. Улар ҳозирча буни инкор этишмоқда", — деди АҚШ президенти CBS телеканалининг 60 minutes кўрсатувида. "Биз охиригача етиб борамиз. Ва жазо кескин бўлади", — таъкидлади АҚШ президенти.

Трамп агарда бунинг ортида Ар-Риёд турган бўлса чеклаш чоралари киритилиши мумкинлигини истисно этмади, аммо Саудия Арабистонига қурол етказиб беришдан воз кечмаслигини ва америкаликларни ишсиз қолдирмаслигини таъкидлади. "Бу буюртмани олишни жаҳонда ҳамма хоҳлаганди –Россия ҳам, Хитой ҳам", — деди Трамп.

Washington Post газетасида шарҳловчилик қиладиган Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кирганидан сўнг йўқолиб қолганди. 

Пайшанба куни Washington Post газетаси Туркия АҚШга журналистнинг қийноққа солингани ва ўлдирилганини исботловчи аудио ва видеоёзувлар мавжудлигини билдирганини ёзганди. Газета манбасининг сўзларига кўра, Қошиқчи 2 октябрь куни консуллик биносига кирганидан сўнг ўлдирилган ва танаси нимталанган.

Саудия ҳукуматининг таъкидлашича, журналист консуллик биносидан чиқиб кетганидан сўнг йўқолиб қолган. Туркия президенти Ражаб Эрдўған Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиб қолишига алоқадор эмаслигини исботлаши шартлигини билдирди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!