Трамп Флоридада AҚШ собиқ президенти идорасини очди

Трамп Флоридада AҚШ собиқ президенти идорасини очди

Дональд Трамп Флорида штатида (Палм-Бич округи) AҚШ собиқ президенти сифатида фаолиятини бошқарадиган идора очди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Собиқ президент офиси Трампга йўлланган ёзишмаларни саралаш, шунингдек, унинг жамоатчилик олдида чиқишларини ва баёнотлар тайёрлашни ташкил этиш вазифасини ўз зиммасига олади.

Бундан ташқари, ташкилот тарғибот ва жамоатчилик фаоллиги орқали AҚШ манфаатлари йўлида Трамп маъмуриятининг кун тартибини илгари суради.

24 январь куни собиқ президентнинг сайловолди кампанияси бўйича маслаҳатчиси Жейсон Миллер Трамп янги сиёсий партия яратиш режаларидан воз кечганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!