Трамп антифашистларни «катта муаммолар» ҳақида огоҳлантирди

Трамп антифашистларни «катта муаммолар» ҳақида огоҳлантирди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, агар рақиблари «сафарбар бўлса», у ҳолда антифашистларда «катта муаммолар» пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда у The Daily Caller'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трампнинг фикрига кўра, антифашистлар ўнг мухолифат «сафарбар бўлишидан» ташвишга тушишлари керак.

«Сабаби улар [ўнглар] буни қилишса [сафарбарлик], унда яна кучлироқ бўлишади. Анча кучлироқ. Шунингдек, улар зўравонликка [янада] киришиб кетади», - дейди Трамп.

Бу ҳолатда, президентнинг огоҳлантиришича, антифашистларда «катта муаммолар» юзага келиши мумкин. Шу билан бирга, Трампнинг таъкидлашича, ҳозир бу юз бермаяпти ҳамда бу «яхши нарса».

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!