Тошкентдаги мактабларда ўқитувчилар «Ташаббусли буджет» лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурландими?

Тошкентдаги мактабларда ўқитувчилар «Ташаббусли буджет» лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурландими?

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод ҳамда Миробод туманидаги айрим мактабларда ўқитувчиларнинг «Ташаббусли буджет» лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурланаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, хабарда тилга олинган ҳолатлар пойтахт умумтаълим мактабларида аниқланмади ва ўз исботини топмади.

Жумладан, Миробод туманидаги мактаб ўқитувчилар телеграмм гуруҳидаги ёзишмалар «скриншоти» эса 2023 йил центябр ойидаги эски хабар эканлиги маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!