Тошкентдаги маҳаллалардан бирига сув тошди

Тошкентдаги маҳаллалардан бирига сув тошди

Бугун, 4 июнь куни Сергели тумани, «Жун ариқ» маҳалласидаги 9 та хонадон ва 3 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига сув тошиши кузатилган.

Ҳолат Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан зудлик билан ўрганилган ва бартараф этишга киришилган. Тегишли хизматлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида айни пайтда сув тошқини тўлиқ бартараф этилди. Бунинг учун Фавқулотда вазиятлар бошқармасидан 9 та махсус техника, 7 та сув тортиш мосламаси, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасиан 2 та водовоз ҳамда Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан 2 та водовоз жалб этилди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаларини ҳам огоҳлантирмасдан Сергели тумани, «Жун ариқ» МФЙдан оқиб ўтувчи Жун каналининг ҳамда Чилонзор тумани, Сеул кўчасидаги Бўрижар каналининг сув олиш иншоотлари номаълум сабабларга кўра ёпилганлиги ҳамда Салар каналига тўлиқ сув очилганлиги оқибатида юзага келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!