Европа NATO ресурсларидан фойдаланган ҳолда Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш имкониятини ўрганмоқда

Нашр манбаларига кўра, Европа NATО'нинг қўмондонлик ва назорат тузилмалари, умумий разведка имкониятлари ва кузатув воситаларидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Гап, хусусан, узоқ масофали радиолокацион кузатув ва назорат имконини берувчи E-3 Аwаcs самолётлари ҳақида кетмоқда.
Бу ғоя шунингдек, АҚШни билвосита ташаббусга жалб қилиш ва Вашингтоннинг “зимдан қўллаб-қувватловини” олиш имконияти сифатида ҳам баҳоланмоқда, чунки Европадаги Қўшма Штатлар ҳарбий салоҳияти алянс операцияларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
"Агар биз Украинага ўнлаб мамлакатларнинг кучлари ва техникаларини жойлаштирмоқчи бўлсак, NATO биз фойдаланишимиз мумкин бўлган ягона қўмондонлик ва назорат вариантидир", — деди расмийлардан бири.
"Сиёсатчилар ва дипломатлар бу каби ишларни бошқариш нимани англатишини билишмайди. Бунинг учун ҳарбийлар зарур", — дея тушунтирди бошқа бир расмий.
Эслатиб ўтамиз, Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича “хоҳловчилар коалицияси”нинг навбатдаги йиғилиши Брюсселдаги NATO штаб-квартирасида бўлиб ўтади.