Конгресс: Маск гиёҳванд модда истеъмоли бўйича тестдан ўтиши керак.
АҚШ Демократик партияси вакили Майки Шеррилл янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Агар бу ҳужжат қабул қилинса, Президент Дональд Трампнинг иттифоқчиси, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ва унинг ходимлари гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича текширувдан ўтиши керак бўлади. Шу мазмундаги маълумотни “Axios” янгиликлар портали қонун лойиҳасига таяниб тарқатган.
Нашр ёзишича, демократлар “Вакиллар палатасига Трампнинг ўринбосари ва миллиардер Илон Маскни, шунингдек унинг қўли остидагиларни гиёҳванд моддаларга нисбатан стандарт текширувдан ўтказишга мажбур қиладиган хавфли қонун лойиҳасини киритмоқда”.
- Қонун махсус давлат хизматчилари, жумладан DOGE ходимларини ишга киришишдан олдин муайян текширувдан ўтишни талаб қилади, - деб ёзган портал. - Агар натижа мусбат чиқса, бундай ходим федерал хизматдан камида бир йил четлатилиши лозим. Бинобарин, мазкур ташаббус яқин орада қонунга айланиши даргумон, чунки Конгресснинг иккала палатаси ҳам, Оқ уй ҳам республикачилар назоратида.
2023 йил "Wall Street Journal" Маск кетамин қабул қилаётгани ҳақида мақола чоп этган эди. 2024 йил январда нашр янги манбаларга таяниб, Маск турли дори воситалари, хусусан кетаминдан фойдаланишда давом этаётганини ёзиб, бу одат нафақат ўз соғлиғи, балки унинг раҳбарлигидаги компаниялар учун ҳам жиддий оқибатга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Хавфсизлик хизматига АҚШнинг фойдали қазилмалар бўйича сўнгги таклифи ҳақидаги махфий маълумотларнинг тарқалиб кетиши юзасидан ички текширув ўтказишни топширди.
Яқинда сунъий йўлдош тасвирлари Россиянинг Калининград шаҳрида ғаройиб ва сирли янги иншоотни кўрсатди — тахминан 12 та футбол майдони катталигидаги 1200 метр кенгликдаги улкан доира.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.