Саудия Арабистонида бугун U-17 Осиё Кубоги баҳслари расман старт олади. Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ушбу мусобақада жами 16 та терма жамоа иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Саудия Арабистони, Таиланд ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бугунги илк баҳсда ўсмирларимиз Таиланд билан куч синашади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз: турнирнинг энг яхши 8 жамоаси — яъни барча чорак финал иштирокчилари — 2025 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига Осиё вакиллари сифатида йўлланма олади. Бошқача айтганда ҳар бир гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар жаҳон чемпионатига чиқади. Таиланд ва Хитойни ютиб, атиги 2 тагина ғалаба билан мундиалга бориш имконияти бор.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.