Украина Трампнинг сулҳ ташаббусларига қарамай, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин – алянс бош котиби Марк Рютте.
2025 йил бошидан бери NATO иттифоқчилари Украинага 20 миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда беришган. Бу ҳақда NATO бош котиби Марк Рютте Брюсселда Шимолий Атлантика алянси мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. Қайд этилишича, 2024 йилда Киевга ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори тахминан 50 миллиард еврони ташкил этган.
Рюттенинг сўзларига кўра, Украина Трампнинг сулҳ урнатиш бўйича ташаббусларига қарамасдан, NATO’нинг ҳарбий ёрдамига умид қилиши мумкин. Шу билан бирга, алянс бош котиби Оқ уй раҳбарига "музокаралар жараёнини блокашни енгиб ўта олгани" учун миннатдорчилик билдирди, деб ёзади Reuters.
"Бундан ташқари, Буюк Британия, Франция ва бошқа давлатлар Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшмоқда", – дея қўшимча қилди Рютте.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Украина ҳарбийларининг “Украинская Правда” нашрига маълум қилишича, асирга олинган икки нафар хитойликдан бири Россия армиясига қўшилиш учун воситачига 300 минг рубл (3,5 минг доллар) тўлаганини айтган.
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .