Жазоир Фаластиндаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини сўради

Жазоир Фаластин ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни талаб қилди. Бу ҳақда Жазоир радиоси хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Африка давлатининг ташаббуси босиб олинган ҳудудларда, хусусан, Исроил блокадаси остида бўлган Ғазо секторидаги қотилликлар, жумладан, гуманитар хизматчиларнинг қотилликлари билан кечаётган вазиятнинг хавфли кескинлашуви билан боғлиқ.
Жазоир расмийлари Ғазода Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти, Фаластин фуқаролик мудофааси ва БМТнинг 15 нафар ходимининг жасадлари топилгани ҳақидаги хабарга, шунингдек, Ғарбий Соҳилда яҳудий кўчманчилар томонидан мисли кўрилмаган зўравонлик авж олгани ҳақидаги хабарларга эътибор қаратди.
Радионинг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши 3 апрель куни бўлиб ўтади.